“Си Цзиньпин ва мен Хитойни Америка савдосига очиш учун яқиндан ҳамкорлик қилмоқчимиз. Бу ҳар икки давлат учун ажойиб ғалаба бўларди”, – деб ёзди Дональд Трамп Truth Social саҳифасида.
“Хитой билан келишувимиз тугалланди ва энди у Президент Си Цзиньпин ва мен томонидан якуний маъқулланиши керак”, — деди АҚШ президенти.
Трампнинг сўзларига кўра, Хитой савдо келишуви доирасида АҚШга нодир ер металларини олдиндан жўнатади.
Дунёнинг икки йирик иқтисодиёти ўртасидаги муносабатлар "ажойиб", деди Трамп Truth Social нашрида. У қўшимча қилди: "Биз тарифларнинг 55 фоизини оламиз, Хитой эса 10 фоизини олади".
АҚШ маълум имтиёзларни таклиф қилади – масалан, хитойлик талабаларга Америка коллежлари ва университетларида ўқишга рухсат беради.