DUSHANBE. Kazinform - Хитойнинг Zhejiang Communications Construction Group компанияси Тожикистонда кўприк қурилишини бошлайди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Тегишли келишув Тожикистон транспорт вазири Азим Иброҳим ва мазкур компания вакили Ли Минкун ўртасида бўлиб ўтган учрашувда имзоланди.
Вазирлик маълумотларига кўра, қуриладиган автомобиль кўпригининг узунлиги туташувчи йўллар билан бирга 1500 метрга етади.
Келишувга кўра, кўприк халқаро стандартлар асосида қурилади. Унинг қурилиши 4 йил давом этади. Лойиҳага 59,8 миллион доллар ажратиш режалаштирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитойда дунёдаги энг баланд кўприк қурилаётгани ҳақида ёзган эдик.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.