Ташриф доирасида бўлиб ўтадиган олий даражадаги музокаралар чоғида савдо-иқтисодий, транспорт-логистика ва сармоявий соҳалардаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилади.
Бундан ташқари, икки давлат раҳбарлари Қозоғистонда Тожикистон маданияти кунларининг очилиш маросимида иштирок этади ва Тожикистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари кўргазмасини томоша қилади.