Унинг таъкидлашича, бу масала ҳозирда кўриб чиқиляпти.
Мазкур қарор мамлакатда туризм саноатининг ривожланишига, шунингдек рекламавий ва ахборот ишларининг ортишига хизмат қилади.
"Тожикистон учун асосий туризм бозорлари – Араб давлатлари, Англия, Германия, Франция, Россия, Хитой ва Жанубий Корея; бу давлатларнинг фуқаролари дам олиш ва саёҳатга кенг қизиқиш билдиряптилар", - деди Жумахонзода.
Аввал хабар берилганидек, 2025 йилда Тожикистонга 1,7 миллиондан ортиқ турист келган. Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан тахминан 25 фоизга кўп.
Тожикистонга борган қозоғистонлик туристлар сони 37 мингдан ошди.