“Жорий йилда мамлакатимизда “Тоза Қозоғистон” ташаббуси доирасида жами 573 та тадбир, жумладан, республика ва халқаро акциялар ўтказилди”, - деди Ерлан Нисанбаев Ҳукумат йиғилишида.
Тадбирлар натижасида:
- 189 минг тонна чиқинди йиғилди;
- 735 минг гектар майдон тозаланди;
- 2 миллион тупдан ортиқ дарахт экилди.
“Экологик акцияда жами 2 миллионга яқин киши иштирок этди. Уларнинг 156 минг нафари кўнгиллилардир. “Тоза Қозоғистон” ташаббусида нафақат давлат органлари, балки жамоат ташкилотлари ҳам кенг иштирок этмоқда”, – дейди вазир.
Жумладан:
- «Ауыл» партиясининг “Тоза 25 километр” акцияси;
- Тадбиркорлик субъектлари вакиллари иштирокида 281 та эко-акция ўтказилди;
- ERG компаниялар гуруҳи 3 миллион дона кўчат экди;
- “Самруқ-Қазна” жамғармаси томонидан 137 минг туп кўчат экилди;
- «Қазақмыс» корпорацияси Балқаш кўлини сақлаб қолиш учун 5 миллион доллар сармоя киритишга қарор қилди.
“Мамлакатимиз бўйлаб давлат органлари, тадбиркорлик субъектлари ва жамоат ташкилотлари иштирокида эришилаётган салмоқли ютуқлар “Тоза Қозоғистон” ташаббуси умуммиллий ҳаракатга айланиб бораётганидан далолатдир”, — дейди экология вазири.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳукумат раҳбари ахлат ташлаганларга нисбатан жазони кучайтириш бўйича кўрсатма берган эди.