Қайд этилишича, А320 русумли самолётнинг парвози 2 соат, 13:45 дан 15:45 гача давом этиши керак бўлган, аммо самолёт ҳавога кўтарилганидан 45 дақиқа ўтиб эшиклар ёпилмай қолгани туфайли Тошкент шаҳрига қайтишга мажбур бўлган.
Буни Flightradar ресурсидаги маълумотлар ҳам тасдиқламоқда.
Uzbekistan Airways ҳолат юзасидан расмий изоҳ берган ва йўловчилардан узр сўраган.
«Юк бўлими эшигининг нотўғри сигнализацияси ишга тушгани сабабли, экипаж баландликка кўтарилишни тўхтатиб, процедураларга мувофиқ жўнаб кетиш аэропортига қайтишга қарор қилди.
Авиакомпания мутахассислари ҳаво кемасини парвозга тайёргарлик кўриш бўйича барча зарур ишларни амалга оширдилар ва ҳаво кемаси яқин фурсатларда ўз йўналиши бўйича парвозни амалга оширади», – дейилади хабарда.