Тошкентда яшовчи доимий аҳоли сони қанча
14:05, 13 Октябрь 2023
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йил 1 октябрь ҳолатига Тошкент шаҳрида яшовчи доимий аҳоли сони 3020,5 минг кишини ташкил этган, деб хабар беради Kazinform агентликнинг расмий Telegram-каналига таяниб
“Шундан: эркаклар 1481,9 минг кишини, аёллар 1538,6 минг кишини ташкил этган”, - дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, Тошкент аҳолиси сони илк бор 1960 йилда 1 миллион, 1985 йилда 2 миллион, хозирги кунга келиб 3 миллиондан ошган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон давлат университетида маблағлар талон-торож қилингани ҳақида хабар берган эдик.