Қозоғистонлик Ажар Салиқова жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди. Финалда у 65 кг вазн тоифасида украиналик Юлия Гребеножкога 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди.
Яна бир кумуш медални 72 килограмм вазн тоифасидаги Дилдаш Қуришбаева қўлга киритди. Финалда у исроиллик спортчи Алис Шлезингерга имкониятни бой берди.
Шу тариқа, қозоғистонликларнинг ЖЧ-2021да қўлга киритган медаллари сони 6 тага етди.
Бунгача олтин медалларни Рахат Жананиет ва Гулдана Алмухамбетова қўлга киритган эди. Райхан Мади кумуш медални қўлга киритди. Бронза медали Болатбек Раимқуловга насиб этди.