Шаҳар ҳокимлиги кўмагида ташкил этилган фестивал «Тошкент сени севади» шиори остида ўтказилмоқда. Тадбирни безаш учун 2 миллиондан ортиқ ранг-баранг гуллардан фойдаланилади.
Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, майдонда улкан дарахт – япон сакураси, Мадагаскар баобаб ва ўзбек чинорининг сунъий нусхалари, шунингдек, «Янги Ўзбекистон» истироҳат боғида стел шаклидаги минора ўрнатилади.
Фестивал ҳудудида болалар учун ўйин-кулги, фуд-кортлар, кўплаб фотосуратлар ва селфи учун жойлар ташкил этилади. Бундан ташқари, хонадон ва ландшафт ўсимликлари ва дала-ҳовли мебель жиҳозларининг кўргазмаси бўлиб ўтиши кутилмоқда.