Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатларнинг миллий куй-қўшиқлари ўзбекча услубда ижро этилди.
«Мусиқа ҳар бир халқнинг анъанавий маданиятининг ажралмас қисмидир. Бу куйлар тингловчининг қалбига шуъла сочади. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти халқларининг мусиқа санъати ва маданияти билан танишиш давлатлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашга хизмат қилиши шубҳасиз», — дейилади ШҲТ Халқ дипломатияси маркази матбуот хизмати хабарида.
Ўзбекистон Давлат филармонияси залида «Сўғдиёна» ансамбли буюк қозоқ бастакори Қурманғазининг «Балбирауин» куйини ижро этди. Хадиша Имомназарова Шамши Қалдаяқов қўшиқларини куйлади.