Тошкентда ҚР Парламенти Мажилисига сайловларда овоз бериш ўтказилмоқда
13:28, 10 Январ 2021
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон пойтахтида Қозоғистон Республикасининг Ўзбекистон Республикасидаги элчихонаси қошида ташкил этилган №267 сайлов участкаси очилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Сайлов участкаси ўз ишини маҳаллий вақт билан соат 07: 00да бошлади. Қозоғистон дипломатлари, шунингдек, сайлов участкаси аъзолари Қозоғистон Республикаси Мадҳияси ижро этилиб, сайлов участкасини очилиш маросимини тантанали равишда ўтказдилар.
Муаллиф: Мирас Қуандиқов