Тошкентда қозоқ детективи асосчиси Кемел Тоқаев таваллудининг 100 йиллигига бағишланган кеча бўлиб ўтди

Фото:
ТASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон пойтахтида қозоқ адабиёти детектив жанри асосчиси Кемел Тоқаев таваллудининг 100 йиллигига бағишланган адабий кеча бўлиб ўтди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистон Республикаси Миллий кутубхонаси директори Бақитжамал Оспанова тадбир меҳмонларига Кемел Тоқаев ҳаёти ва фаолиятининг асосий босқичлари ҳақида сўзлаб берди.

«Кемел Тоқаев – бадиий ифода устаси, драматург, қозоқ насрида детектив жанрининг асосчиси, Улуғ Ватан уруши қатнашчиси. 1954 йилда унинг биринчи тўплами нашр этилган. Унинг «Аскар кетди», «Махсус топшириқ», «Сўнгги зарба», «Тунги отишма» ва бошқа роман ҳамда ҳикоялари нафақат Қозоғистонда, балки хорижда ҳам кенг оммалашган. У 1- 2-даражали Улуғ Ватан уруши ордени, икки марта «Жасорат учун» медали билан тақдирланган. Урушдан кейин республика газеталари таҳририятларида масъул лавозимларда ишлади. 1980-1984 йилларда Қозоғистон Ёзувчилар уюшмасида адабий маслаҳатчи бўлган», - дейди Бақитжамал Оспанова.

Кемел Тоқаев детектив-саргузашт адабиёти жанрида самарали ижод қилган ва у ҳақли равишда Қозоғистонда детектив жанрининг асосчиси ҳисобланади.

– Бугун маданий-гуманитар ҳамкорлик доирасида Ўзбекистонда қозоқ ёзувчиси таваллудининг 100 йиллигига бағишланган давра суҳбати ва китоб кўргазмаси ташкил этиш имконига эга бўлганимиздан хурсандмиз. Тадбир мамлакатларимиз ўртасидаги чуқур маданий ва адабий алоқаларнинг яна бир тасдиғидир, – деди Бақитжамал Оспанова.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Сўнгги хабарлар