Тошкентда Қозоғистон - Ўзбекистон муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди

TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Қозоғистон Республикаси Бош вазири Олжас Бектеновни қабул қилди, деб хабар беради ЎзА .

Фото: ЎзА

Суҳбат аввалида Олжас Бектенов Шавкат Мирзиёевга Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.

Ўзбекистон – Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада чуқурлаштиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

Фото: ЎзА

 

Барча даражалардаги фаол мулоқот мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажмлари ўсиб, яқинда қабул қилинган янги “йўл харитаси” асосида иқтисодиётнинг устувор тармоқларида кооперация лойиҳаларини амалга ошириш давом этмоқда.

Июль ойида бўлиб ўтадиган Ҳукуматлараро комиссия йиғилиши ҳамда Ақтау шаҳрида ўтказиладиган ҳудудлар раҳбарларининг биринчи Кенгашига пухта тайёргарлик кўриш муҳимлиги таъкидланди.