Тошкентда Қозоғистон Миллий гвардияси аскарлари жаҳон чемпионати совриндори бўлди
«Ўзбекистон пойтахтида ўсмирлар ва катталар ўртасида универсал жанг бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Мусобақада 30 та давлатдан 600 дан ортиқ спортчи иштирок этди. Қозоғистон терма жамоаси Миллий гвардия ҳарбий хизматчиларидан ташкил топди. 75 килограмм вазн тоифасида 5570-ҳарбий қисм ҳарбий хизматчиси, капитан Батирхан Аширбеков кумуш медални қўлга киритди. 6655-ҳарбий қисм сержанти Берикболсин Ўмирсериков 60 килограмм вазн тоифасида бронза медалини қўлга киритди», - дея маълум қилди Шуғила Турлибек.
У, шунингдек, Ливаннинг Жуниа шаҳрида самбо бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтгани, унда 20 давлатдан жамоалар иштирок этганини таъкидлади.
«Ғолиблар орасида Шарқий Қозоғистон вилояти ИИБ ходими ҳам бор. 79 килограмм вазн тоифасида Асилбек Смаилов кумуш медални қўлга киритди. Осиё чемпионатида 88 килограмм вазн тоифасида Айбек Саметаев бронза медалини қўлга киритди. Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Еламан Қойшибаев кумуш медални қўлга киритди», — деди ИИВ вакили.
Сурат: news.myseldon.com
Муаллиф: Марлан Жиембай