Тошкентда Қирғизистон элчихонасининг янги биноси очилди

TASHKENT. Kazinform - Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси – Президент администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаровнинг Ўзбекистон Республикасига ташрифи доирасида Қирғизистоннинг Тошкент шаҳридаги элчихонаси янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Kazinform ЎзА га таяниб.

Фото: ЎзА

Икки мамлакат Бош вазирлари рамзий тасмани кесиб, Қирғизистон дипломатик ваколатхонаси биносини очиб бердилар. Элчихонада дипломатлар учун яратилган шароитлар билан танишдилар.

Фото: ЎзА

Шунингдек, Абдулла Арипов ва Ақилбек Жапаров мамлакатлар ва қардош халқлар ўртасидаги дўстлик муносабатларини мустаҳкамлашга интилиш рамзи сифатида икки туп дарахт экдилар. Элчихона Фахрий меҳмонлар китобига ўз тилакларини ёзиб қолдирдилар.