Тошкентда гуллар фестивали бўлиб ўтмоқда

TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон пойтахтида "Tashkent flowers fest — 2026" гуллар фестивали бошланди, деб ёзади ЎзА.

Фото: Ўза

Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва қатор ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда ташкил этилган фестивалда ажойиб гуллар кўргазмаси, таниқли санъаткорлар иштирокидаги концерт дастурлари, бадиий жамоалар чиқишлари, турли интерактив кўнгилочар дастурлар ва миллий таомлар кўргазмаси намойиш этилмоқда.

Фото: ЎзА
Фото: ЎзА

Ўзбекистон Миллий кутубхонаси майдонида ташкил этилган фестивалда маҳаллий ва хорижий сайёҳлар ҳам иштирок этяптилар.

Мазкур фестиваль 9 майга қадар давом этади.