Қўмита аъзолари мусобақа ўтказиладиган Central Asian Expo Uzbekistan халқаро кўргазма марказига, олимпиада иштирокчилари жойлаштириладиган Янги Ўзбекистон ҳудудидаги 12 та меҳмонхона ва Конгресс-холл иншоотларига ташриф буюрдилар ва техник инфратузилма билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилдилар.
Халқаро қўмита аъзолари Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигига ҳам ташриф буюрдилар ва мамлакатнинг IOI-2026 га тайёргарлик даражаси бўйича тақдим этилган ҳисобот билан танишдилар.
Учрашув давомида соҳада эришилган натижалар, шунингдек, хорижий IT компаниялари учун мамлакатда яратилган имкониятлар ҳақида маълумот берилди.