Тошкент шаҳридаги портлаш пойтахт аэропорти фаолиятига таъсир қилмади

Фото: Фото: ЎР Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳри, Сергели туманидаги ҳодиса "Самолёт қулаши оқибатида содир бўлган" мазмунидаги хабарлар ҳам тарқалмоқда, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

Расмий маълумотларга кўра, ёнғин “Inter Logistics” МЧЖга қарашли омборхонада содир бўлган.

Воқеа пойтахт аэропорти фаолиятига ҳеч қандай таъсир кўрсатмади. «Тошкент» халқаро аэропорти чекловларсиз одатий режимда ишламоқда, дейилади "Uzbekistan Airports" хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 28 сентябрь куни тунда Тошкент шаҳри, Сергели туманидаги омборхонада кучли портлашдан сўнг катта ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.