TASHKENT. Kazinform - Ўзбекистон пойтахти Тошкент дунёда такси нархи энг арзон бўлган шаҳарлардан бири дея топилди. Ўзбекистон маркази рейтингда 14-ўринни эгаллаган. Собиқ Иттифоқ давлатлари орасида Новосибирск (Россия) ва Киев (Украина), Одесса (Украина) ва Бишкек (Қирғизистон) Тошкентдан олдинги ўринларни эгаллаган, деб ёзади xabar.uz .
Қозоғистоннинг Алмати шаҳри эса такси нархлари бўйича МДҲдаги энг қиммат шаҳар деб топилди.
Умуман олганда, июль ойида Қозоғистонда такси хизматлари нархи 1,5 фоизга ошди. Шу билан бирга, нархлар фақат Алмати, Чимкент ва Жетису вилоятида ошди. Бошқа ҳудудларда ўзгаришлар йўқ.
Тошкент шаҳрида бир километрга 0,30 доллар (3800 сўм) нарх тўғри келган.
Алмати МДҲ давлатлари орасида энг юқори тарифга эга бўлган шаҳар бўлди – бир километр учун 0,68 АҚШ доллари. Бу кўрсаткич бўйича Алмати дунёда 179 та ўрин ичида 63-ўринни эгаллаб турибди. Ҳиндистоннинг Сурат шаҳри такси бўйича энг арзон шаҳар дея топилди.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.