“Тошкент модернизми архитектураси. Марказий Осиёда модернизм ва анъаналар” миллий номинациясига ХХ асрнинг иккинчи ярмида пайдо бўлган 10 та ажойиб меъморий ёдгорликлар киритилган.
Рўйхатга қуйидаги иншоотлар киритилди: “Марварид” турар жой биноси, Ўзбекистон тарихи давлат музейи, “Халқлар дўстлиги” саройи, Ўзбекистон давлат санъат музейи, Тошкент давлат цирки, Ўзбекистон Бадиий академиясининг Марказий кўргазмалар зали, Ўзбекистон кино санъати саройи, “Эски Жува” (Чорсу) бозори, “Космонавтлар” метро бекати ва “Қуёш” гелиокомплекси.
Ўзбекистон Маданий мерос агентлиги маълумотларига кўра, ушбу объектлар ўз даврининг инновацион меъморий ечимлари ва Марказий Осиёнинг миллий анъаналарини бирлаштирган ноёб меъморий мажмуа ҳисобланади.
Ушбу меъморий ансамбль Ўзбекистоннинг ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритилган олтинчи маданий мерос объектидир. Шунингдек, у сўнгги 25 йил ичида мамлакатнинг алоҳида миллий номинацияси сифатида ушбу мақомни олган биринчи лойиҳадир.
Шунингдек, Ўзбекистон Марказий Осиё ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ)да ХХ аср модернистик меъморий меросини ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон мероси рўйхатига киритган биринчи мамлакат бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Туркистон сайёҳлар сонини кўпайтириш учун Ўзбекистон билан қўшма туристик пакетларни ишлаб чиқди.