Тошкент-Атирау йўналишида янги рейслар очилади

Фото: Фото: ҚР Транспорт вазирлиги

ASTANА. Кazinform — «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси жорий йилнинг 29 мартидан бошлаб Тошкент-Атирау йўналишида янги рейсни очади. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Авиакомпания ҳафтасига икки марта (душанба ва жума кунлари) «Airbus A320» самолётларида парвозларни амалга оширишни режалаштирмоқда.

— Янги рейснинг очилишидан олдин Қозоғистон Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси авиация маъмуриятлари ўртасида 2025 йил 14 августда музокаралар бўлиб ўтди. Музокаралар давомида икки мамлакат ўртасида халқаро рейсларни амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини янада кенгайтириш бўйича келишувга эришилди, — дейилади хабарда.

Ҳаво қатновининг очилиши мамлакатлар ўртасидаги бизнес, савдо, иқтисодий ва туризм ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга ҳисса қўшади.

Эслатиб ўтамиз, Астана аэропортининг парвозлар жадвали ўзгаради.