«Марказий банк бизга барча пул айрбошлаш шахобчаларига, жисмоний шахслар ва тадбиркорларга биткоин каби фирибгар рақамли валюталардан фойдаланишни тақиқлашни буюрди»
, — деди Ҳирот вилояти полиция бошқармаси жиноят қидирув бўлими бошлиғи Саид Шоҳ Саадат.
Унинг сўзларига кўра, Толибон шу ой жорий этилган тақиқ давомида 13 кишини ҳибсга олган, уларнинг аксарияти гаров эвазига қўйиб юборилган. Бундан ташқари, Афғонистоннинг учинчи йирик шаҳри Ҳиротда 20 дан ортиқ криптобиржалар ёпилди.
Фото: sun9-46.userapi