Aфғонистон Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Паспорт бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи Aлем Гул Ҳаққонийнинг айтишича, биринчи навбатда, паспорт илгари ҳужжатлар учун мурожаат қилган 25 минг кишига берилади.
Ҳаққонийнинг айтишича, кунига 6000 кишига паспорт бериш режалаштирилган.
Онлайн ариза топширган 170 минг афғонистонлик паспортлари расмийлаштирилмоқда.
Ички ишлар вазирлиги матбуот котиби Саед Хостининг айтишича, паспортда мамлакат номи «Aфғонистон Ислом Республикаси» бўлади.