Қозоғистон дзюдо федерацияси хабарига кўра, вазни 100 килограммгача бўлган полвонлар ўртасидаги баҳсларда иштирок этган Тоқтарбек финалда жанубий кореялик Жунгму Янгни муддатидан аввал иппон усулида мағлуб этди.
Ярим финалда у япониялик Томоко Такахашидан устун келди.
Мусобақанинг иккинчи кунида Қозоғистон саватчасига 1 та олтин, 3 та кумуш ва 3 та бронза медали қўшиб қўйилди. Эркаклар ўртасида Айдос Тугелбаев (-90 кг) кумуш, аёллар ўртасида Анна Краморова (-78 кг) ва Екатерина Чебишева ( 78 кг) кумуш медални қўлга киритди. Анастасия Тимошенкова (-70 кг), Еркебулан Канафин (-81 кг) ва Сабиржан Хапизов ( 100 кг) бронза медалига эга бўлди.
Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатининг биринчи кунида сурдо дзюдочилари 2 та олтин, 3 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритган эди. Шу тариқа, Қозоғистоннинг сурдо дзюдо терма жамоаси жаҳон чемпионатининг шахсий баҳсларини 3 олтин, 6 кумуш ва 4 бронза медали билан умумжамоа медаллар жадвалида 2-ўрин билан якунлади.
Жаҳон чемпионатида 24 давлатдан 300 нафарга яқин спортчи иштирок этмоқда. Мусобақанинг сўнгги кунига жамоавий чемпионат ўтказилиши режалаштирилган.