Ҳукумат манбаларига кўра, ҳокимият кўчага ахлат ташлаганларга маъмурий жарима солиш масаласини муҳокама қилмоқчи. Шунингдек, озиқ-овқат ва ичимликлар сотувчилари ҳамда қадоқ ишлаб чиқарувчиларга бир қатор янги мажбуриятлар юклаш режалаштирилмоқда.
Токио учун дарё бўйларида кабобдан кейин қоладиган ахлат ҳам долзарб муаммога айланган. Ҳокимият қайси турдаги чиқиндилар ва ҳаракатларга чеклов қўйиш, шунингдек, янги талабларни қайси ҳудудлардан бошлаш кераклигини муҳокама қилади.
Ҳозирда Токионинг айрим туманларида шунга ўхшаш қоидалар жорий этилган. Бироқ ягона талабларни белгилаш қоидаларни бирхиллаштириш ва масалани бутун шаҳар бўйлаб тизимли ҳал қилиш имконини беради.
Синдзюку туманида ахлат ташлаш тақиқланган буюмлар рўйхати кенгайтирилади. Ҳозирда бу рўйхатга шишалар, сигарета қолдиқлари, сақич ва қоғоз парчалари киради. Октябрь ойида янгиланган қарор кучга киргач, тақиқланган буюмлар қаторига озиқ-овқат контейнерлари ва бир марталик ёғоч таёқчалар ҳам қўшилади.