Японияда қозоқлар уюшмаси раиси бўлиб «Juntendo университетининг клиникасида жарроҳ сифатида ишлаб юрган Абдибек Калибек этиб сайланди. Бугун «Ватандошлар жамғармаси» ва Япония қозоқлари уюшмаси онлайн тарзда ҳамкорлик тўғрисида меморандум имзоладилар.
Меморандум доирасида маданий-гуманитар лойиҳаларни амалга ошириш, тадбиркорлар ўртасида алоқа ўрнатиш ва ахборотни қўллаб-қувватлаш режалаштирилган.
Тадбирда Қозоғистон Республикасининг Япониядаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ерлан Баударбек-Қожатаев ва ушбу мамлакатда истиқомат қилувчи этник қозоқлар ҳамда талабалар иштирок этишди.