Шаҳар ҳокимлиги бу субсидия учун 36 млрд иенa (тахминан $250 млн) ажратган. Ўтган йили айнан ёз мавсумида Токиода иссиқ уришидан 263 киши вафот этган эди. Қурбонларнинг кўпчилиги уйида кондиционер йўқлиги ёки юқори харажатлар туфайли уни ишлатмаган.
Токио губернатори Юрико Коикенинг айтишича, одамлар яшаш харажатлари сабабли совутгичларни ёқмасликлари мумкинлигидан хавотирга тушган ҳокимият, уларнинг ҳисоб-китобини енгиллаштириш учун шу қарорга келган.
Бу қарор орқали ҳукумат фуқароларнинг асраш ва иссиқда электрдан тўғри фойдаланишга ундашни кўзламоқда.