ТОKYO. Kazinform – Бугун Токиодаги дўконда номаълум шахс икки ходимга пичоқ билан қаттиқ жароҳат етказди, сўнгра велосипедда воқеа жойидан қочиб кетди, дея хабар беради Kazinform Kyodo агентлигига таяниб.
Қотилликка суиқасдда гумон қилиниб қидирилаётган шахс 40 ёшли ишчининг орқа қисмига пичоқ билан уриб, 60 ёшли ходимнинг қўлини жароҳатлаган. Ҳодиса маҳаллий вақт билан соат 02:30 атрофида содир бўлган, дейди полиция.
Адачи туманидаги дўконга кирган эркак касса ходимини пичоқлаб, орқа хонадаги ишчига ҳужум қилган. Полиция маълумотларига кўра, у пул сўрамаган ва дўконни қуруқ қўл билан тарк этган.
Дўконнинг яна бир ходими полицияга қўнғироқ қилиб, эркак дўконга кириб, тўсатдан ходимларга ҳужум қилганини айтган.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы