«Қоидаларга риоя қилмаслик, шу жумладан синовлардан бош тортиш, хизмат кўрсатиш режасига киритилмаган жойларга бориш ёки ниқоб кийишни ёки ижтимоий масофадаги тадбирларни атайлаб эътиборсиз қолдириш интизомий жазога сабаб бщлиши мумкин», - дея огоҳлантиришди плейбук ишлаб чиқувчилар.
Токио Олимпиадаси 2020 йил 24 июл - 9 август оралиғида бўлиб ўтиши керак эди. Пандемия туфайли мусобақалар бир йилга қолдирилди ва 2021 йил 8 июл - 8 август оралиғида бўлиб ўтади.
20 март куни ташкилотчилар ўйинларни чет эллик мухлисларсиз ўтказишга қарор қилишди.