Олимпиадада реклама билан шуғулланган Харуюки Такахаши «Аоки Холдингс» компаниясининг собиқ раҳбари ва унинг икки қўл остидаги ходимидан пора олганликда гумон қилинган эди.
Мактаб битирувчилари учун арзон либослар тикишга ихтисослашган ушбу компания Япония олимпия терма жамоаси учун либослар тайёрлашга буюртма олди. Япония прокуратурасига кўра, бу танлов дарҳол шубҳали бўлди, чунки бундай буюртмалар одатда таниқли фирмалар томонидан қабул қилинади.
Тергов Япониянинг 2030 йилги қишки Олимпия ўйинларига мезбонлик қилиш истагига путур етказиши мумкин. Япония олимпия қўмитаси ва «Аоки Холдингс» компанияси ҳозирча бу айбловларга изоҳ бермади.
Фото: Kyodo News via AP