1912 йилдан бери биринчи марта икки спортчи Олимпиадада енгил атлетика бўйича битта олтин медални қўлга киритди. Тарихий воқеа эркаклар ўртасида баландликка сакраш мусобақасида содир бўлди.
Италиялик Джанмарко Тамбери ва катарлик Эсса Баршим 2,37 метрга сакрашди ва иккаласи бир хил натижани кўрсатишди.
Ҳакамлар вазиятни тенг деб эълон қилиб, иккаласини ҳам Олимпия чемпиони деб аташга қарор қилишди.