Президентга вилоятда агросаноат комплексини ривожлантиришнинг асосий йўналишлари таништирилди.
Хусусан, вилоятда қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини ошириш, сувни тежаш технологияларини жорий этиш, иссиқхоналар сонини кўпайтириш, инвестисия лойиҳаларини амалга оширишга эътибор қаратилади.
2030 йилгача вилоятдаги суғориладиган ерларнинг 40 фоизида сувни тежаш технологиялари жорий этилади, 602 гектар майдонда янги иссиқхона мажмуалари ишга туширилади.
Бундан ташқари, яқин уч йилда 105 та инвестиция лойиҳасини амалга ошириш ҳисобига 8 мингдан ортиқ янги иш ўрни яратиш режалаштирилган.
Қасим-Жомарт Тоқаев тадбиркорлар билан суҳбатлашиб, қишлоқ хўжалиги маҳсулдорлигини ошириш масалалари юзасидан фикр алмашди.
«Иш жуда муваффақиятли олиб борилмоқда. Ҳукумат минтақага ёрдам беради. Туркистон вилоятида аҳвол ёмон эмас. Ҳоким яхши ишлаяпти. Бу иш унинг қўлидан келади. Шундай экан, минтақанинг келажаги буюк, деб ўйлайман. Барчангизга муваффақиятлар тилайман”, – деди Президент.
Бундан ташқари, Давлат раҳбари сувни тежаш технологиясини жорий этиш муҳимлигига эътибор қаратди.