Тоқаев Сердар Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклади

ASTANA. Kazinform — Давлат раҳбари туғилган куни муносабати билан Сердар Бердимуҳамедовга табрик телеграммасини йўллади. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати маълум қилди.

Фото: Акорда

Қасим-Жомарт Тоқаев Президент Сердар Бердимуҳамедов раҳбарлигида Туркманистон тараққиёт йўлидан дадил бораётгани, давлатчиликни мустаҳкамлаш, ижтимоий-иқтисодий модернизация ва халқаро майдонда мамлакат мавқеини кучайтириш борасида салмоқли муваффақиятларга эришаётганини таъкидлади.

“Мамлакатларимиз ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш мақсадида қозоқ-түркман стратегик шериклигига қўшаётган ҳиссангизни юксак баҳолаймиз”, — деб ёзди Қозоғистон Президенти.

Давлат раҳбари Туркманистон Президентига мустаҳкам куч-қувват ва биродар туркман халқи фаровонлиги йўлидаги масъулиятли фаолиятида улкан муваффақиятлар тилади.