Тоқаев Петр Павелни Чехия Республикасининг Мустақиллик куни билан табриклади

ASTANA. Kazinform — Давлат раҳбари Чехия Республикаси Президентига табрик телеграммасини юборди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Ақорда

Қасим-Жомарт Тоқаев Петр Павелни Чехия Республикасининг Мустақиллик куни билан табриклади.

Давлат раҳбари телеграммада Қозоғистон Чехия Республикаси билан ўзаро ҳурмат ва ишончга асосланган шерикликни юқори қадрлашини таъкидлади ва икки мамлакат халқлари манфаати йўлида икки томонлама ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга тайёрлигини билдирди.

Қасим-Жомарт Тоқаев Петр Павелга давлат хизматида муваффақиятлар ва Чехия халқига фаровонлик тилади.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон ва Чехия қўшма автомобил ишлаб чиқаришни қандай ривожлантираётгани ҳақида ёзган эдик.