2000 га яқин одам «фожиали январ» воқеалари ва фавқулодда ҳолат жорий қилинганидан кейин турли ҳуқуқбузарликлар учун ҳибсга олинган. Айбдорлар жавобгарликка тортилади», — деб ёзди президент Тwitter да.
Қасим-Жомарт Тоқаев, шунингдек, Бош прокуратурага бошқа шахсларнинг айби даражасини аниқлаш бўйича топшириқ берди.
«Оғирлаштирувчи ҳолатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, жазони енгиллаштириш чораларини кўриш зарур», — деди Президент.