ASTANА. Кazinform — Президент Қасим-Жомарт Тоқаев мустақил Қозоғистон тарихидаги биринчи бир палатали Қурултой сайловининг муваффақиятли ўтказилгани муносабати билан йўлланган илиқ табриклари учун Россия Президенти Владимир Путин, Қирғизистон Президенти Садир Жапаров, Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Тожикистон Президенти Эмомали Раҳмонга миннатдорчилик билдирди. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.
Давлат раҳбари ушбу парламент сайлови Қозоғистон фуқароларининг бирдамлигини, халқимизнинг, айниқса ёш авлоднинг ёрқин келажаги учун юқори даражадаги масъулиятни ва ватанпарварликнинг ҳақиқий намунасини намойиш этганини таъкидлади.
Қасим-Жомарт Тоқаевнинг сўзларига кўра, Қозоғистонни ҳар томонлама модернизация қилиш, сиёсий ва иқтисодий ислоҳотлар узлуксиз жараёнга айланди. Қурултой сайлови натижалари кўрсатиб турибдики, мамлакатимиз йўналишини фуқароларнинг аксарияти қўллаб-қувватламоқда. Бу адолатли, барқарор ва тоза Қозоғистонни яратиш режасини муваффақиятли амалга оширишнинг ишончли кафолати бўлади.
Президент Қасим-Жомарт Тоқаев дўст давлатлар раҳбарлари ўз мамлакатларининг барқарор ривожланишига қаратилган лойиҳалар ва дастурларни муваффақиятли амалга оширишларини тилади.
Шунингдек, Давлат раҳбарига ШҲТ, МДҲ, КХШТ, ЕОИИ, ЕҲХТ, ТУРКСОЙ ва бошқа халқаро ташкилотлар раҳбарларидан табриклар келди.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.