Президент тантанали маросимда сўзга чиқиб, Абай вилоятидаги Ақтоғай конида қуриладиган мис эритиш заводини бутун мамлакат иқтисодиёти ривожига янги суръат бағишлайдиган муҳим лойиҳалардан бири деб атади.
“Кончилик-металлургия соҳаси давлатимиз учун стратегик аҳамиятга эга экани маълум. Ўтган йили халққа йўллаган Мурожаатномамда бу масалага алоҳида тўхталиб, аниқ вазифаларни белгилаб бердим. Шунинг учун янги завод қурилишини ушбу йўналишда олиб борилаётган фаол ишларнинг натижаси деб айтиш мумкин. Барчангизга маълумки, бугунги кунда Қозоғистон тараққиётнинг кенг йўлига чиқиб, тарихий юксалиш даврига ишонч билан қадам қўймоқда. Биз бирдам ва бунёдкор халқ сифатида кенг кўламли ислоҳотларни муваффақиятли амалга оширмоқдамиз. Энг муҳими, ёрқин келажагимиз учун йўл кўрсатувчи Конституциямизни қабул қилдик. Конституцияда миллатимизнинг мустаҳкам қадриятлари ва тамойиллари тўлиқ ўз ифодасини топди. Фуқаролар фаровонлигини ошириш стратегик вазифа сифатида белгиланди. Бундай ишлаб чиқариш лойиҳалари, энг аввало, мамлакатимиз фаровонлигини юксалтиришга қаратилган”, — деди Қасим-Жомарт Тоқаев.