Ақорда матбуот хизматининг хабар беришича, концертда «Туркий дунё» ансамбли ҳамда Туркия Республикаси Президентининг симфоник оркестри Ташкилотга аъзо давлатларнинг энг сара мусиқий асарларини ижро этди.
Фахрий меҳмонлар туркий халқларнинг миллий рақсларини томоша қилдилар.
Шунингдек, тадбир доирасида туркиялик машҳур хонанда Қирач ҳамда Қозоғистон халқ артисти Димаш Қудайберген ўз санъатларини намойиш этдилар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қасим-Жомарт Тоқаев Туркий давлатлар ташкилотига аъзо мамлакатлар раҳбарлари билан биргаликда пойтахтдаги «Бештепе» боғида Туркий дунё хиёбонини очгани ҳақида хабар берган эдик.