ASTANА. Кazinform — Нью-Йорк ҳукумати TikTok ва Instagram каби йирик ижтимоий тармоқлар учун янги талабларни жорий қилди. Имзоланган қонунга кўра, платформалар фойдаланувчиларни, айниқса ёшларни ижтимоий тармоқларнинг руҳий саломатликка мумкин бўлган зарари ҳақида олдиндан огоҳлантириши керак. Бу ҳақда Dexerto хабар берди, деб ёзади 24 kg.
Талаб ижтимоий тармоқлардан ҳаддан ташқари фойдаланишни рағбатлантириши мумкин бўлган функцияларга тегишли. Буларга чексиз тасмалар, автоматик видео ижро этиш ва алгоритмик тавсиялар киради. Агар платформада бундай функциялар мавжуд бўлса, у албатта махсус огоҳлантириш хабарларини кўрсатиши керак.
Штат бош прокурори қонуннинг бажарилишини назорат қилади. У фуқаролик даъволарини қўзғатиш ва ҳар бир қоидабузарлик учун 5000 долларгача жарима солиш ҳуқуқига эга.
Нью-Йорк губернатори Кэти Хоукулнинг баёнотига кўра, ўсмирларнинг қарийб ярми ижтимоий тармоқлар ўз таналари ҳақидаги тасаввурларига салбий таъсир кўрсатишини айтишди. Ижтимоий тармоқлардан фаол фойдаланадиганлар эса ўзларининг руҳий ҳолатини қониқарсиз деб баҳолаш эҳтимоли икки баравар юқори.
Эслатиб ўтамиз, TikTok АҚШда фаолиятини давом эттириш учун инвесторлар билан шартнома имзолади.
Бекабат Узаков
Бекабат Узаков(Бегабат Ұзақов) Қазақстан Жазушылар одағының мүшесі, Ғ. Мүсірепов атындағы сыйлықтың лауреаты. Шығармалары 1987 жылдан бастап баспасөзде жарияланады. Бірнеше прозалық кітаптардың авторы. Ташкент мемлекеттік университетінің журналистика факультетін бітірген. Туындылары мен өмірбаяны Қазақстанда қазақ тілінен басқа тілдерде оқытатын мектептердің 7-сыныбына арналған “Қазақ тілі және әдебиетінде”, Өзбекстанда ЖОО-ларға арналған оқулықта оқытылуда. 2023 жылы жазушының 50 жасқа толуына орай “Биікке беттеген Бегабат” атты кітап жарық көрді. Қарақалпақстан, Өзбекстан, Қазақстан мерзімді басылымдарында қызмет еткен. 2021 жылдан бері “ҚазАқпарат” халықаралық ақпарат агенттігінде шығарушы редактор.