«Коронавируснинг Омикрон ва бошқа штаммлари ҳолатида касаллик кўпинча енгил ёки ўртача оғир ўтади. Шунинг учун одамлар кўпинча коронавирус ва гриппни чалкаштириб юборишади ва ПЗР тестига мурожаат қилмайдилар. Шу муносабат билан касалликнинг объектив ҳолатини фақат касалхонага ётқизилган беморлар ва ўлим даражасига қараб баҳолаш мумкин. Ўтган ҳафтада дунё бўйлаб коронавирусдан 9000 та ўлим қайд этилган, сўнгги 7 кун ичида бу кўрсаткич 11 фоизга камайди», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ пандемия бошланганидан бери дунё бўйлаб 6,2 миллион киши эпидемиядан вафот этганлиги ҳақида хабар бергандик.