Қозоғистон теннис федерациясидан маълум қилишларича, қозоғистонлик Занғар Нурланули уч ойдан буён 14 ёшгача бўлган теннисчилар ўртасида пешқадамлик қилмоқда.
Қозоғистонлик ёш юлдуз 445 очкога эга.
Қозоғистонлик Дамир Жалғасбай 33-ўринда, Даниэль Тазабеков эса 111-ўринда. Бу мамлакатда эртанги кунидан умид қилса бўладиган ёш теннисчилар сафи кенгайиб бораётганидан далолатдир.
Муаллиф: Елжан Ерали