Жамоавий жаҳон чемпионатига Қозоғистон, Австралия, Хитой Тайпейи, Гонконг, Ҳиндистон, Малайзия, Эрон, Япония, Жанубий Корея, Хитой, Янги Зеландия, Таиланд, Ўзбекистон, Вьетнам ва Иордания терма жамоалари ўртасида йўлланма учун баҳслар блади.
Belline Arena миллий теннис марказида қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди ва Қозоғистон ўсмирлари А гуруҳида Хитой, Ўзбекистон ва Малайзия жамоалари билан баҳс олиб боришади. Бугун Сергей Квак шогирдлари Ўзбекистонга қарши ўйнайди.
Қозоғистон шарафини қуйидаги спортчилар ҳимоя қилади:
1. Занғар Нурланули,
2. Дамир Жалғасбай,
3. Даниэль Тазабеков.
Капитан: Сергей Квак.
Ўтган йили Қозоғистон ўсмирлар терма жамоаси саралашдан муваффақиятли ўтиб, илк бор жамоалар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг финал босқичига йўл олди.
Саралаш баҳсларида иштирок этаётган 16 та жамоа тўрт гуруҳга бўлинган. Ҳар бир гуруҳдан иккитадан жамоа плей-оффга чиқади. Ярим финалчилар жаҳон чемпионатига йўлланма олади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ 4 нафар қозоғистонлик теннисчи Ролан Гаррос турнирининг саралаш босқичида иштирок этиши ҳақида хабар берган эдик.
Юлия Путинцева жаҳон рейтингида 37-ўринга кўтарилди.