Қозоғистон теннис федерациясидан маълум қилишларича, Қозоғистон ёш теннисчилари D гуруҳидаги сўнгги учрашувни Тайланд терма жамоаси билан ўтказди ва 2:1 ҳисобида зафар қучди.
Шундай қилиб, Қозоғистон ёшлар терма жамоаси ўз гуруҳида 1-ўринни эгаллаб, чорак финалга йўл олди. Қозоғистон ярим финалга чиқиш учун Жанубий Корея билан беллашади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик ёш теннисчилар жаҳон чемпионати саралашида чорак финалга чиққани ҳақида ёзган эдик.