Aввалроқ, Михаил Кукушкин ва Aлександр Бублик яккалик баҳсларида рақибларини мағлубиятга учратиб, Қозоғистон жамоаси муддатидан аввал чорак финалга йўлланмани қўлга киритганди.
Жуфтликлар ўртасидаги сўнгги учрашув Aндрей Голубев – Aлександр Недовесов ва канадалик Петер Полански – Брейден Шнур ўртасида бўлиб ўтди.
Биринчи ўйинда брэйк ишлаган қозоғистонлик жуфтлик 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.
Иккинчи сетда канадаликлар тай-брекда муваффақиятли ўйнашди - 7:6 (8:6).
Учинчи, ҳал қилувчи ўйинда қозоғистонликлар ғалаба қозонди – 6:1.
Шундай қилиб, Қозоғистон терма жамоаси Канадани 3:0 ҳисобида мағлуб этди.
Қозоғистоннинг чорак финалдаги рақиби кейинроқ маълум бўлади.
Муаллиф: Елжан Ерали