ASTANA. Kazinform – Эрон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Эсмоил Бағаининг маълум қилишича, Исроил ташвиқоти турар-жой биноларига ҳеч қандай зарар етказилмаганини кўрсатишга ҳаракат қилмоқда, деб ёзади ТАСС.
Исроил мудофаа кучларининг Теҳронга берган сўнгги учта зарбаси оқибатида 73 нафар аёл ва бола ҳалок бўлди, деди Эрон Ташқи ишлар вазирлиги сўзловчиси Эсмоил Бағаи.
“Исроил пропагандаси аҳоли турар жойларига ҳеч қандай зарар етказилмаганини кўрсатмоқчи. Бироқ, ҳақиқатда Теҳронга берилган учта зарба натижасида 73 нафар аёл ва бола ҳалок бўлди”, – деб ёзди Бағаи Х ижтимоий тармоғида.
Шунингдек, у Шаҳид Чамронда турар-жой биноси қулаши оқибатида 20 нафар бола ҳалок бўлганини, яна 10 нафар боланинг жасади вайроналар остида қолаётганини ҳам айтди.
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы