Теҳрон электр тақсимот компанияси бош директори Маҳмуд Маҳмудийнинг сўзларига кўра, ёз ойларида электр энергиясига бўлган талабнинг ортиши сабабли давлат муассасаларининг энергия истеъмоли доимий назорат остида.
– Теҳрон ва унинг қўшни ҳудудларида тахминан 4400 та давлат муассасаси фаолият юритади. Бугунги кунга қадар турли вақтларда белгиланган истеъмол нормаларидан ошиб кетган 500 дан ортиқ муассасаларнинг электр таъминоти узиб қўйилган, — деди у.
Унинг сўзларига кўра, чекловлар энергия истеъмоли даражаси белгиланган кўрсаткичларга қайтгунга қадар амал қилади.
Маҳмудий давлат муассасаларига энергия тежайдиган ёритиш тизимларидан фойдаланишни, автоматлаштирилган бошқарув тизимларини ўрнатишни, кондиционерларнинг ҳароратини 25 даража Цельсийда ушлаб туришни, ускуналарга мунтазам равишда техник хизмат кўрсатишни ва биноларнинг иссиқлик изоляциясини яхшилашни маслаҳат берди.
– Вазирлар кабинетининг қарорига кўра, иссиқ кунларда давлат муассасалари электр энергияси истеъмолини соат 07:00 дан 13:00 гача камида 30 фоизга, соат 13:00 дан кейин эса иш куни давомида нормал даражага нисбатан камида 70 фоизга камайтиришга мажбурдирлар, – деб эслатди Маҳмуд Маҳмудий.
Унинг сўзларига кўра, агар белгиланган лимитдан ошиб кетса, энергия сарфини чеклашнинг автоматик тизими ишга туширилади ва бинонинг электр таъминоти дарҳол узилади.
Эслатиб ўтамиз, Куба яна электрсиз қолди.