ASTANA. Kazinform - АҚШнинг Техас штатида яшовчи 95 ёшли Рэймонд Хагер дунёнинг энг кекса автобус ҳайдовчиси сифатида расман тан олинди ва Гиннеснинг рекордлар китобига кирди.
Фахрий ҳайдовчи Уичита-Фолс шаҳридаги «Falls Ride» жамоат транспорти тизимида 27 йилдан бери ишлайди.
Унинг айтишича, у 14 ёшида ҳайдашни ўрганган ва болалигидан катта машиналарни яхши кўрган. Кексалик чоғида у автобус ҳайдашга қарор қилди, бу иш ҳозир ҳам давом этмоқда. У 95 ёшида нафақага чиқиш ниятида эди, бироқ кейинчалик фикридан қайтди ва соғлиғи йўли қўйгунча ишлашни давом эттиришга қарор қилди.
Шаҳар ҳокимияти кекса ҳайдовчининг меҳнатини тан олди ва 18 ноябрни Рэймонд Хагер куни деб эълон қилди.
Ляззат Сейданова
Сейданова Ләззат Қалдыбековна Ташкент қаласында дүниеге келген. 1999 жылы Шымкент қаласындағы Халықаралық Экология Гумантарлық Академияның журналистика факультетін бітірген. Мамандығы журналист. Көп жылдар газет, журналдарда қызмет атқарған. Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде “ҚазАқпарат” халықаралық агенттігінде жұмыс істеп келеді.