“Ҳозирда ҳар бир мамлакатда IT лойиҳалари учун технопарклар мавжуд. Мен Туркий кенгашга аъзо давлатларнинг IT-хабларининг қўшма марказини очишни таклиф қиламан. Марказ Turkic AI деб номланиши ва Alem.AI марказида жойлаштириш мумкин. Қўшма хаб, шубҳасиз, бизнинг умумий манфаатларимизни илгари суришга ҳисса қўшади”, - деди Қасим-Жомарт Тоқаев.
Аввал хабар қилинганидек, бугун Туркистонда Президент Қасим-Жомарт Тоқаев иштирокида Туркий Давлатлар Ташкилотининг норасмий саммити бошланди. Саммитда ТДТга аъзо давлатлар раҳбарлари - Туркия Президенти Режеп Таййиб Эрдоған, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров ҳамда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев иштирок этмоқда.