ТДТга аъзо давлатлар ўртасида товар айирбошлаш ҳажми ортиб бормоқда – Қанат Шарлапаев

ASTANA. Kazinform – Энди савдо алоқаларидан ишлаб чиқаришдаги шерикликка ўтиш муҳим. Бу ҳақда Туркий давлатлар савдо-саноат палаталари иттифоқи раиси, Қозоғистон Республикаси “Атамекен” Миллий тадбиркорлар палатаси Президиуми раиси – Бошқарув раиси Қанат Шарлапаев маълум қилди.

Фото: Үкімет

У ушбу мавзуга "Туркий давлатлар ташкилоти мамлакатларининг иқтисодий интеграцияси ва ҳамкорлиги: ишлаб чиқариш, агросаноат комплекси, логистика ва рақамлаштириш соҳаларида янги имкониятлар" бизнес-форумида тўхталди.

“Мамлакатларимиз ўртасидаги савдо айланмаси ўсиб бормоқда. Лекин биз фақат хомашё ва тайёр маҳсулотлар савдоси билан чекланиб қолмаслигимиз керак. Масалан, Қозоғистон ва ТДТга аъзо давлатлари ўртасидаги савдо айланмаси жорий йилнинг январь-февраль ойларида 2,4 миллиард АҚШ долларига етди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 40% га юқори”, - деди Қанат Шарлапаев.

Унинг сўзларига кўра, энди туркий давлатлар савдо муносабатларидан қўшма ишлаб чиқаришга ўтишлари керак. Чунки, ишлаб чиқаришдаги шериклик иқтисодий интеграцияга ижобий таъсир кўрсатади.

“Astana Hub каби IT ташаббуслари ўзининг самарадорлигини исботлади. Бироқ ҳақиқий интеграция фақат туркий давлатлар ўртасида ягона рақамли макон яратганимиздагина бошланади”, - деди Туркий давлатлар савдо-саноат палаталари иттифоқи раиси.

Унинг сўзларига кўра, ТДТ ҳудудида ишончли етказиб берувчиларнинг ягона реестрини шакллантириш зарур. Бу ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчилар ўртасидаги масофани қисқартириш, шаффофликни таъминлаш ва етказиб бериш вақтини тезлаштириш имконини беради.