ASTANA. Kazinform – Грузия Ички ишлар вазирлиги ходимлари Тбилисидаги парламент биноси ёнида «хорижий агентлар» тўғрисидаги қонун лойиҳасига қарши норозилик намойиши уюштириб, унда иштирок этганларни ҳибсга олишни бошлади. Бу ҳақда Россиянинг ТАСС ахборот агентлигига таяниб, Kazinform хабар бермоқда.
Иш ташлашда қатнашганларнинг ҳибсга олингани акс этган кадрлар чоршанба куни Грузиянинг Mtavari Arxi телеканали томонидан жонли эфирда намойиш этилди.
Иш ташлашчиларни ҳибсга олиш асосан республика парламенти биноси жойлашган Руставели проспектида амалга оширилмоқда. Айрим намойишчилар политсия томонидан ҳибсга олинган одамларга шафоат қилади. Бироқ, уларнинг уриниши муваффақиятсиз тугади. Аввалроқ мухолифатдаги «Гирчи» партияси етакчиси Зураб Жапаридзенинг ҳибсга олингани акс этган лавҳалар тарқатилган эди.
Фото: Михаил Егиков/ ТАСС
Жарасқан Нұрыбаев
Нұрыбаев Жарасқан Бекназарұлы
1990 жылдың 12 қаңтарында Өзбекстан Республикасында туған.
"Низами" атындағы Ташкент Мемлекеттік Педагогика Университетінің түлегі.
Газет және телеарналарда тілші әрі тележүргізуші қызметін атқарған.
Бірнеше Халықаралық ақындар мүшәйрасының жүлдегері.
Қазіргі таңда ҚР Президентінің Телерадиокешенінде "Қазақпарат" ХАА шығарушы редакторы